Турнирда мамлакатимизнинг биричи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мусобақанинг 1/16 финал босқич баҳсларида Абдураимова россиялик Анастасия Золотаревага қарши кортга чиқди. 3 сет давом этган учрашувда Нигина рақибасини 1/6, 6/2,7/5 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг 1/8 финалига йўл олди. 

Кейинги босқичда Абдураимовага мезбонлар вакиласи Жибек Куламбаева рақиблик қилади. 

Маълумот учун, айни вақтда Нигина WTA рейтингида 194, Жибек эса 488-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчимиз мусобақада 3-рақам остида сараланган.