баннер
25 Apr 2025
06:21

    Ombudsman “Haromxoʻr hokimlar Sayxunobodda!” nomli xabarni oʻrgandi

    Ijtimoiy tarmoqlarda “Haromxoʻr hokimlar Sayxunobodda!” sarlavhali video tarqaldi.

    Унда фуқаро Шаҳноза Аҳмедова томонидан қурилган бино адолатсиз судлар сабабли бузилаётгани ҳақида гап боради. Лекин унда мурожаат тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган эди.

    Фуқаронинг мулк ҳуқуқлари бузилаётгандек талқин қилинган мазкур хабар Омбудсман томонидан назоратга олиниб ўрганилди.

    Қайд этилишича, ушбу 0,06 га ер майдони фуқаро Ф.Э. 2020 йили «Электрон-онлайн аукцион» орқали сотиб олган. Аҳмедова Шаҳноза эса бу жойга ўзбошимчалик билан бино қурган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2024 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу қурилиш Аҳмедованинг ҳисобидан бузилиши белгиланган.

    Демак, мулк ҳуқуқлар бузилмаган, аксинча, бошқа шахснинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинган.

    «Жамоатчиликни дезинформация орқали чалғитиш, суд қарорлари ва ҳуқуқий асосларни инкор қилишга уриниш — жамиятда нотўғри тушунчалар шаклланишига олиб келиши мумкин.

    Омбудсман жамоатчиликни ҳар қандай ҳолат юзасидан расмий маълумотлар асосида муносабат билдириш, ҳуқуқий ҳужжатларга таянишга чақиради», — дейилади хабарда.

    Telegram kanalimiz
    Text to speech