Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шу йилнинг 22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида “Spark” русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зах” каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушди.
Хабарга асосан, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.
Маълумотларга кўра, автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.