Дастлаб ўз томорқасига ишлов бериш мақсадида яратилган ушбу техника импорт қилинадиган тракторлардан қарийб 2 баравар арзон ва ёқилғи сарфи оз.
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирган тадбиркор ташаббуси қўллаб-қувватланди. Келгусида тракторлар сонини 100 дан ошириш ва бу орқали юзга яқин фуқароларни иш билан банд қилиш режалаштирилган.
Томорқачилик билан шуғулланаётган оилаларга қулайлик яратиш мақсадида айни пайтда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан мазкур техникаларни реализация қилиш, хусусан аҳолига лизинг асосида бериш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.