Бу ҳақда МБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда мамлакатимиздаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида томонлар “Tencent Holdings Ltd” таркибидаги “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқди.
Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олди.