“Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлган”, деди у.
Балашиха шаҳрида Нестеров кўчасидаги 2-уй яқинида Volkswagen Golf автомобили портлаб кетди. Мавжуд маълумотларга кўра, у ерда қўлбола портловчи қурилма ишга туширилган, дея қўшимча қилди Петренко.
Терговчилар томонидан қотиллик ва портловчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Воқеа жойида терговчилар, криминалистлар, экспертлар ва тезкор ходимлардан иборат гуруҳ ишламоқда, деб хабар беради ria.ru.