Бунда шифокор қабулига масофадан ёзилиш ҳамда онлайн консультациялар ўтказиш имконияти яратилади.

2025 йил якунигача Стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб (Академик хаб) ташкил этилади.

Академик хаб илмий-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:

  • халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
  • стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.