«Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркига 2023 йил 21 августда "УАЗ" Россия автомобиль заводи ташриф буюришди, дея хабар беради «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки матбуот хизмати.
Ташриф давомида меҳмонлар технопарк фаолияти билан танишдилар ва резидент мақомини олган инвесторлар учун имкониятлар ҳақида гапириб берилди. Ўз навбатида, "УАЗ" вакиллари Ўзбекистонда автомобиллар йиғилишини йўлга қўйиш ниятини билдирди ва бунинг учун технопарк майдонларини кўриб чиқмоқда.
МЧЖ «Уляновск автомобиль заводи» 1941 йилда ташкил этилган автомобиль заводи, УАЗ савдо маркаси остида юқори ўтиш қобилиятига эга тўлиқ ғилдиракли енгил ва кам тоннажли юк-йўловчи автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2000 йилдан Соллерс автомобиль концерни таркибига киради.