Қарор йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Унга кўра:
- М1, М2 ва N1 тоифадаги транспорт воситалари учун максимал тезлик 80 км/соат этиб белгиланади;
- N2 ва N3 тоифадаги юк транспортлари учун эса максимал тезлик 50 км/соат қилиб белгиланади.
Шу муносабат билан мазкур йўл участкаларида 3.24 «Юқори тезлик чекланган» (80 км/соат ва 50 км/соат) йўл белгилари ҳамда тегишли қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.
Қарорга мувофиқ, «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасига ўн кун муддат ичида зарур йўл белгилари ўрнатиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва Ички ишлар органлари ахборот хизматларига мазкур ўзгаришлар ҳақида аҳолини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг хабардор қилиб бориш тавсия этилди.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирди.