Тошкентга парвозлар дастлабки маълумотларга кўра 2026 йил 23 августдан бошланиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтада икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари Airbus A320 русумли ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Ҳозирда Тошкент ва Бишкек ўртасида “Centrum Air” ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниялари парвозларни амалга оширмоқда.“Aero Nomad”нинг ҳам қатновларни бошлаши билан ушбу йўналишдаги авиаташувчилар сони учтага етади. Бу эса йўловчилар учун танлов имкониятини кенгайтириб, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳаво алоқаларининг янада ривожланишига хизмат қилади. Бундан ташқари, авиаташувчи келажакда Бишкекдан Самарқанд ва Урганчга ҳам парвозларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Aero Nomad” – 2021 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, Бишкек халқаро аэропортида жойлашган. Компания Airbus A320 оиласига мансуб ҳаво кемаларида турли йўналишларга мунтазам ва чартер рейсларини амалга оширади.