Ҳарорат асосан кундуз кунлари +13…+18 даража бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
6−7 апрелда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
9−10 апрелда фақат республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +24…+26 даража бўлади. 7−8 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 апрелда шамол тезлиги 12−14 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи +15…+17 даража бўлади.
9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 10 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20…+25 даражагача кўтарилади.