Кўрик давомида ушбу шахс оёқларининг сон қисмига 63 дона ўрамларни скотчлаб, олиб ўтишга урингани маълум бўлди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу зип пакетчалар ҳамда қора, кўк ва сариқ рангли ўрамлардаги ушбу моддалар 127 гр. оғирликдаги α-ПВП синтетик наркотик моддаси эканлиги аниқланди.
Инсон руҳияти ва марказий асаб тизимига кучли таъсир кўрсатувчи мазкур модда саломатлик учун жиддий хавф туғдиради.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатган ва 21 ёшли наркокурьер энди умрининг энг гуллаган ёшлик даврини панжара ортида ўтказишга мажбур.