Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. "А" ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.
Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказиб келадиган "Соғлом авлод" стадиони номи ҳам "Бобур Арена"га алмаштирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида Андижон шаҳридаги марказий стадион номини "Бобур Арена" деб номлаш таклифи илгари сурилган эди. Мазкур ўзгариш орқали Фармоннинг ижроси таъминланди.
Таъкидлаш керак, дунёдаги кўплаб стадионлар тарихий шахслар номи билан аталади. Бунга Монакодаги Луи ИИ стадиони, Истанбулдаги турк халқининг миллий қаҳрамони Мустафо Камол Отатурк номи берилган Олимпия стадиони ёки Грознийдаги Аҳмад Қодиров шарафига қайта номланган "Аҳмат Арена"ларни мисол келтириш мумкин. Энди улар сафига Андижондаги "Бобур Арена" ҳам қўшилди.
Андижондаги «Соғлом авлод» стадиони номи «Бобур Арена»га ўзгартирилди
2020 йилги футбол мавсумида катта машаққатлар эвазига суперлигадаги ўрнини сақлаб қолган "Андижон" клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда жамоа матбуот хизмати.
Собиқ қўриқчи ўзи ишлаган ўқув марказини таламоқчи бўлди
- Чорва молларини ўтлатиш учун ҳам рухсатнома керакми?
- Ўзбекистон Россияга қарши баҳсда икки голлик устунликни бой бериб, мағлуб бўлди
- “Янги Бухоро” халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича тендер ғолиби аниқланди
- Фаол мусиқа фани ўқитувчиларига ҳар ойлик устамалар тўланади
- 2030 йилгача Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 30 минг нафарга етказилади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди