«Бобур арена»сида ташкил этилган маҳобатли тадбирда рекорд сондаги — 20 минг нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида ушбу рақсни юксак маҳорат билан ижро этди.

Мазкур тарихий намойиш Андижон шаҳрининг 2026 йилда "Турк дунёсининг маданий пойтахти" мақоми доирасида ўтказилди. Жараённи бевосита кузатиб борган Гиннес рекордлари ташкилотининг расмий вакили тадбир барча қатъий талабларга тўлиқ жавоб берганини тасдиқлади ва жаҳон рекордини расман қайд этди.

Ушбу йирик ютуқ миллий маданиятимизни халқаро майдонда тарғиб қилиш ва ўзбек рақс мактаби нуфузини дунё миқёсида мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Гуличеҳра Дурдиева,
"Янги Ўзбекистон" мухбири