Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Гутерриш бу фикрларни Ҳиндистондаги БРИКС саммитидаги нутқида билдирди, деб хабар берди report.az.
“Бугунги иқтисодий, демографик ва геосиёсий воқелик 1945 йилдаги вазиятдан фарқ қилади. Тузилмаларимиз ҳам буни акс эттириши керак”, — деди у.
“Ушбу саммитда иштирок этаётган мамлакатлар глобал воқелик қандай ўзгараётганини яққол намоён этмоқда. Биз кўп қутбли дунё сари тобора тезроқ қадам ташламоқдамиз”, деди Гутерриш.