Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, муқаддам бир неча марта судланган шахс пойтахтлик фуқарони АҚШга ишчи визаси асосида юборишни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 5 минг доллар олган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.

Шунингдек, Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи шахс фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ва ишчи визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган. Унинг 3 минг доллар миқдоридаги пулни олаётган вақтида ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Терговга қадар текширувларда мазкур шахс аввал ҳам бошқа бир фуқародан Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида пул олгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.