Бу ҳақда маҳаллий Fars ахборот агентлиги вилоят раҳбариятига таяниб хабар берди.
“Душанба куни кечқурун АҚШ қўшинларининг ҳужуми ва Маҳшеҳр ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги насос станциясига снаряд тушиши оқибатида ушбу мажмуа қўриқчиси ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди”, дейилади нашрда.
Ярадорлар шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган.
Шаҳрестон Маҳшеҳр Форс кўрфази соҳилида жойлашган ва вилоятнинг нефт-кимё саноати маркази ҳисобланади, деб хабар берди report.az.