Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.K.” МЧЖга қарашли кўмир омбори менежери Х.М. ўзига ишониб топширилган ва моддий жавобгарлигида бўлган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 1 658,53 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, “J.K.” МЧЖ манфаатларига 1,7 млрд сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.