Гуруҳлар 3-18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларини аниқлайди, уларга мос таълим шакли ва зарур қўллаб-қувватлаш чораларини белгилайди ҳамда давлат таълим муассасаларига йўналтиради.
Тизим уч босқичда жорий этилади:
1-октябрдан — Навоий ва Урганч шаҳарларида;
1-ноябрдан — Кармана, Қизилтепа, Конимех, Янгибозор, Қўшкўпир туманлари ва Хива шаҳрида;
1-декабрдан — икки вилоятнинг қолган туман ва шаҳарларида.
Ҳудудларга жами 12 та комплекс баҳолаш гуруҳи хизмат кўрсатади: Навоий вилоятида — 5 та, Хоразм вилоятида — 7 та.
Баҳолаш жараёнида махсус педагог, психолог ва маҳалладаги ижтимоий ходим боланинг таълим олиш имкониятлари, ривожланиши, мулоқоти, хулқ-атвори, оилавий ва ижтимоий муҳитини комплекс ўрганади. Жараёнда ота-она ёки қонуний вакил иштирок этади, заруратга кўра тиббиёт мутахассислари ҳам жалб қилинади.
Янги тизимнинг асосий афзалликлари:
изматлар оилаларга яқинлашади;
боланинг имкониятлари ва эҳтиёжлари ҳар томонлама баҳоланади;
ҳар бир болага мос таълим шакли ва қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;
Батафсил маълумот ва мурожаат учун яшаш ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилишингиз мумкин.