Мулоқотнинг асосий мавзуси Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида юзага келган техноген аварияни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш масалалари бўлди.

Томонлар аварияни бартараф этиш бўйича амалий ишларга тезкор киришиш учун барча тайёргарлик жараёнларини қисқа муддатларда якунлаш муҳимлигини таъкидладилар. Хусусан, махсус бурғилаш дастгоҳлари, юқори босим шароитида ишлашга мўлжалланган технологик ускуналар ҳамда зарур техник воситаларни объектга етказиб келиш, малакали мутахассислар ва муҳандислик гуруҳларини жалб этиш, лойиҳа ва муҳандислик ечимларини якунлаш ҳамда қутқарув-бурғилаш ишларини ўз вақтида бошлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, амалга оширилаётган ишларнинг ҳар бир босқичини мувофиқлаштириш, техник ечимларни тезкор қабул қилиш ва лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш учун икки компания мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

Учрашув давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар техноген аварияни бартараф этиш ишлари якунланганидан кейин нефт-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, янги бурғилаш ва геология-қидирув дастурларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиб, узоқ муддатли стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.