Биринчи босқичда юборилган аризани бекор қилиш ёки ўчириш талаб этилмайди. Иккинчи босқич учун янги ариза мустақил равишда расмийлаштирилади.
Бунинг учун ота-оналар "1-синфга қабул" хизмати орқали фарзандини танлаб, ариза топшириш жараёнини қайтадан бошлаши лозим.
Ариза тўлдирилаётганда "Ариза топширишнинг ҳудудий даражаси" бўлимида "Туман доирасида қабул" бандини танлаш керак. Шундан сўнг тизим микроҳудуддан ташқаридаги бўш ўрин мавжуд мактабларни танлаш имкониятини беради.
Янги ариза тасдиқлангач, тизим автоматик равишда мактабга ҳужжат топшириш вақти ҳақида билдиришнома юборади.
Шунингдек, иккинчи босқич аризаси бўйича ижобий жавоб олган ота-оналар фарзандининг ҳужжатларини танланган мактабга шахсан олиб бориб топшириши шарт.
Қўшимча саволларни Телеграм ботга (@uztdibot) юбориш мумкин.