Жорий йилнинг 9–14 июль кунлари давомида 986 нафар абитуриент спорт, санъат ва журналистика йўналишлари бўйича ўз билим ва иқтидорини намоён этмоқда. Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари асосида очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, барча жараёнлар жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кузатилмоқда.
Имтиҳон жараёнлари замонавий видеокузатув тизимлари орқали тўлиқ назорат қилиниб, университетнинг расмий веб-сайти орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча зарур қулайликлар яратилган бўлиб, натижалар белгиланган муддатларда эълон қилинади.