Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Р. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки ўзини кўп йиллардан бери Германия давлатига ишлаш учун бориб келаётган шахс сифатида таништириб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Германия давлатига юборишини ваъда бериб, улардан 19 800 АҚШ доллари ва 2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.