Маълум қилинишича, лойиҳа Хитойнинг China CAMC Engineering Co. LTD компанияси томонидан Бухоро туманидаги «Боғидашт» маҳалласи ҳудудида амалга оширилади.

Ҳозирда стадион қурилиши учун майдонни лойиҳалаш ишлари бошланган.

Қайд этилишича, янги спорт иншооти ҳудудда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро стандартларга жавоб берадиган футбол учрашувлари ҳамда йирик спорт мусобақаларини ўтказиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.