Унга кўра, бугун Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба, 19 апрель куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Якшанба, 19 апрель куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача шамол эсиши кутилмоқда, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузги ҳарорат 20-25 даражага, жанубда эса 26-28 даражага кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-19 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда дам олиш кунлари давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жума куни ҳарорат +14…+16, шанба куни +19…+21 ва якшанба куни +21…+23 даража бўлади.