Мазкур ҳужжатга кўра:
тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқариш шароитлари «ISO 13485» халқаро стандарти билан уйғунлашган миллий стандарт талабларига мувофиқлиги юзасидан инспекциядан ўтказилади;
инспекция тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида амалга оширилади;
ариза ва барча ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига электрон ахборот тизими орқали тақдим этилади;
инспекция жараёни ҳужжатларни таҳлил қилиш ва жойига чиққан ҳолда ўрганиш босқичларида амалга оширилади;
жойига чиққан ҳолда инспекциядан ўтказиш босқичида тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш объектларидаги сифат бошқарув тизими, маҳсулотни кузатиш тизими ва ишлаб чиқариш муҳитининг миллий стандарт талабларига мослиги ўрганилади;
инспекциядан ўтказиш жараёнида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун ариза берувчига муддат берилади;
ариза берувчи инспекция ўтказишнинг босқичлари, ҳолати ва натижаларини ахборот тизими орқали кузатиб бориши мумкин;
инспекция натижалари жамоатчилик учун очиқ бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Ушбу тартиб инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз тиббий жиҳозлар муомаласини кенгайтиришга хизмат қилади.