Маълум қилинишича, улар тижорат банки филиали биносида ўрнатилган электр ҳисоблагич нотўғри схема орқали тармоққа улангани ва натижада электр энергияси хато ҳисобланаётгани бўйича далолатнома расмийлаштирган.

Шундан сўнг, муҳандислар электр ҳисоблагични ўрнатган МЧЖ раҳбаридан мазкур ҳолат юзасидан ҳисобланган 400 млн сўмлик жаримани 65 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида муҳандислар сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.