Энди Бернэм Британия Лейбористлар партиясининг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда партия Миллий ижроия қўмитаси раиси Шабана Маҳмуд Буюк Британиядаги ҳукмрон партиянинг махсус конференциясида эълон қилди. Тадбир Sky News телеканалида жонли эфирда намойиш этилди.
Лейбористлар партияси ҳокимият тепасида бўлганлиги сабабли, 56 ёшли сиёсатчи Кир Стармернинг истеъфога чиқиш қароридан сўнг Бош вазир лавозимини эгаллайди. Даунинг-стритда раҳбарият алмашинуви 20 июлга режалаштирилган.
Лейбористлар партияси раҳбарлигига номзодларни кўрсатиш муддати 15-июль куни якунланди, аммо собиқ Буюк Манчестер мери Бернэмдан бошқа ҳеч ким ўз номзодини илгари сурмади. Уни 403 нафар Лейборист депутатидан 369 нафари ва партияга алоқадор барча касаба уюшмалар қўллаб-қувватлади, деб хабар берди tass.ru.
Шундай қилиб, у Лейбористлар партиясининг рақибсиз раҳбарига айланди ёки Буюк Британия оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, бу лавозимга “тож кийди”.