Эрон расмийлари АҚШ ва Исроилга тегишли қатор ҳарбий ҳамда инфратузилма объектларига янги зарбалар берилганини маълум қилди.
Бу ҳақда Kazinform агентлиги Анадолу агентлигига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) АҚШ армиясига тегишли HIMARS артиллерия тизимлари жойлашган Бубиян ороли (Қувайт) ҳудудига ракеталар йўллаган. Шунингдек, Баҳрайн шимолида жойлашган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам нишонга олинган.
КСИР баёнотида қайд этилишича, зарбалар БАА ҳудудидаги америкалик ҳарбийлар жойлашган нуқталарга ҳам йўналтирилган. Хусусан, юқори лавозимли қўмондонлар ва инструкторлар тўпланган жойлар нишонга олингани айтилмоқда.
Баёнотда, шунингдек, БААдаги Oracle компанияси маркази, Исроилга алоқадор кема ҳамда Баҳрайндаги Халифа бин Салман портига ҳам зарбалар берилгани таъкидланган.
КСИР ушбу ҳужумлар “Ваъдаи содиқ-4” операциясининг 95-тўлқини доирасида амалга оширилганини билдирган.
Анадолу агентлиги хабар беришича, Исроилдаги Бней-Брак, Петах-Тиква, Тель-Авив, Рамат-Ган ва Кирьят-Шимона шаҳарларидаги объектлар ҳам кўп марта ракета зарбаларига учрагани иддао қилинмоқда.
Ҳозирча ушбу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқлангани ҳақида хабар берилмади.