Аввалроқ, ёнғин хизмати Аттика пойтахт вилояти ҳудудида ёнғинни ўчириш пайтида иккита вертолёт тўқнашгани ҳақида маълум қилинган эди, деб хабар берди ria.ru.
“Икки вертолёт бортида тўрт киши бўлган, улардан икки нафари Греция фуқаролари ва икки нафари хорижий фуқаролар эди. Икки йўловчи тирик ҳолда, яна икки нафари эса ўлик ҳолда топилди”, дейилади департаментнинг “Прото Тема” газетаси томонидан эълон қилинган баёнотида.
Газета хабарига кўра, ҳалокатга инсон хатоси сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Вертолётларнинг қолдиқлари чуқур жарликдан топилган. Ҳалок бўлганлар вертолётлардан бирининг экипажи эди, ҳар бир вертолётда икки киши бор эди – учувчилар Руминия фуқаролари, координаторлар эса Греция фуқаролари эди.