Суҳбат чоғида Лиза Кёртис Ўзбекистонга олдин ҳам келганини ва сўнгги йилларда мамлакатда катта ўзгаришлар юз берганига гувоҳ бўлганини таъкидлади. Ўзбекистонда ўтган 5 йил давомида давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга юксак баҳо берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш борасидаги фаол ташқи сиёсий фаолияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Лиза Кёртис бўлажак Президент сайловида овоз бериш жараёни очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилишига ишонч билдирди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
2021 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Америка янги хавфсизлик марказининг Ҳинд-тинч океани дастури (CNAS) директори Лиза Кёртис билан учрашуви бўлиб ўтди.
Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди
- Президентимиз янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди
- Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади
- Президентлар “Нигора” тўқимачилик корхонасига ташриф буюрдилар
- Бухородаги саммити якунланди
- Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонга ташриф буюрдилар