Унда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Л.С. ушбу тиббиёт бирлашманинг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаролар С.Э. ва М.О.ни фаррош вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли ОШП мудири Қ.Л. фуқаро З.Х.ни ОШПга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишини айтиб, 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.