Видеотасвир юзасидан ЙҲТЭМ муносабат берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўша вақтнинг ўзида, шунингдек, 2025 йилда ҳам расмий изоҳ берилган.

Айни пайтда ЙҲТЕМ Ситуацион маркази мутахассислари пойтахтдаги транспорт вазиятини реал вақт режимида мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Бунда нафақат автомобиль йўлларидаги ҳаракат, балки шаҳарнинг умумий транспорт тизими, жумладан, жамоат транспорти ва метрополитендаги ҳолат ҳам доимий кузатилади.

Ситуацион марказ шаҳардаги транспорт ҳолатини узлуксиз назорат қилиб, юзага келиши мумкин бўлган вазиятларга тезкор муносабат билдирмоқда.

Фуқаролар ва ахборот ресурслари вакилларидан турли материалларни тарқатишдан олдин уларнинг санаси, мазмуни ва ҳаққонийлигини текшириш ҳамда расмий ва ишончли манбаларга таяниш сўралди.