Тошкент шаҳрида яшовчи, бир нечта фуқаролардан ИИБга бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда фуқаролар телеграм мессенжерида "Кредитга тилла ва бриллиантлар" номли гуруҳга аъзо бўлишиб, тилла тақинчоқлар олиш истагини билдиришганида “Гизем” номли аккаунтдан ўзини “Диляра” деб таништирган аёл кредитга турли нахлардаги тилла тақинчоқларни таклиф қилиб, уларни харид қилиш учун кўрсатилган банк карта рақамларига бошланғич тўловни ўтказиб беришлари кераклигини айтиб, шундан сўнг у тақинчоқларни "доставка" қилиб юборишини маълум қилган.
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилган шахс муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан судланган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т. Ш.Д. эканлиги аниқланган.
Ш.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Кредитга тилла ва бриллиантлар берамиз" деяётган интернетдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Дуал таълимни йўлга қўйган ташкилотларга кредит берилади
- “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
- Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида