Термиз тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвимидан ўрин олган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ полвон ғолиблик учун кураш гиламига тушишди.
Мусобақада спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра бел олиш ва уч курашнинг йўналишлари бўйича муросасиз баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, ўсмирлар ўртасида Абдуҳаким Мўйдинов, Маъруфжон Болтабоев, Илёсбек Аҳмаджонов, Абдуҳаким Маҳмудов, катталар ўртасида Сарвар Мирзаев, Дилмурод Жўраев, Сайфиддин Яхшибоев сингари полвонлар барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.
Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Кучлилар Термизда аниқланди
Термиз туманида мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.
Туркияда соғлиғи ёмонлашган 19 ёшли юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти
- Ерда сўнгги уч ой ичидаги энг кучли магнит бўрони қайд этилди
- 12 октябрдан бошлаб Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти беш кунга тўхтатилади
- Андижонда юк машинасининг 7 та автомашина билан тўқнашиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
- Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга юбориш масаласи муҳокама қилинди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги йиғини учун таркибни эълон қилди
- 2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?