Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 38-41 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради.

Кундузги ҳаво ҳарорати 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво дим бўлиб, 23-28 даража,

шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 28-33 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

13-14 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 июльда Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати 38-40 даража, 15-17 июльда 40-43 даража, кечалари эса асосан 25-28 даража бўлади.