Болалар омбудсмани идораси назоратига олинганини хабар қилди.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2026 йил 28 март куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ички ишлар органларига мурожаат билан чиққан.
Қайд этилишича, 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 2013 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан ўқитувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар белгиланган тартибда эълон қилинади.
Болалар омбудсманининг хабар беришича, мазкур ҳолатни ўз назоратга олинган бўлиб, жиноят иши юритилиши ҳамда жабрланувчи боланинг ҳуқуқлари таъминланиши устидан кузатувни давом эттирмоқда.