Бунинг натижасида 25 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Янги автобуслар тақдимотида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва масъуллар иштирок этди.
Тадбирда автобусларнинг техник имкониятлари, йўловчилар учун яратилган қулайликлар ҳамда улардан шаҳар йўналишларида фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори ижроси доирасида тадбиркорлар томонидан Наманганга аввалроқ 108 та замонавий автобус олиб келинган ва 10 та йўналишда брутто шартнома асосида қатновлар йўлга қўйилган.
Шунингдек, сентябрь ойида «Турон-95 МБИ» МЧЖ томонидан 10 та «Zhongtong» русумли электробус олиб келиниб, фойдаланишга топширилган эди.
Янги автобуслар келтирилиши билан Наманганда замонавий автобуслар сони 130 тага етди.