Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Навоий вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Э.Ф. ва реанимация бўлими ҳамшираси М.С. ушланган.
Текширув материалларига кўра, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.М.ни Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасига фаррош лавозимига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар мазкур хизмат эвазига талаб қилинган 10 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда пора беришга доир моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.