Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчисининг қилмишлари фош этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июль куни Ички ишлар органлари томонидан телефони хотирасида таъқиқланган диний материаллар мавжуд бўлиши эҳтимоли билан 2003 й.т. фуқаронинг олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max русумли телефон аппаратини қайтариб бериш эвазига ўзининг 2 нафар воситачилари орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида терговчининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.