Ушбу сонда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мамлакатимиз тараққиётида янги интеллектуал платформа сифатида бўй кўрсатгани, марказ бунёд этилган масканнинг тарихий асослари ҳамда мажмуага ташриф буюрувчи болажонлар учун яратилган имконият ва шароитлар ҳақида қизиқарли мақолалар билан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, ушбу махсус саҳифаларда
- Фанлар академияси вице-президенти, Баҳром Абдуҳалимовнинг "Юрт тараққиётида янги интеллектуал платформа";
- Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессори, тарих фанлари доктори Неъматулло Муҳаммедовнинг "Марказ айнан Хастимомда қурилишининг тарихий асослари";
- “Гулхан” журнали бош муҳаррири Заҳро Ҳасанованинг "Фарзандларимиз ақл-заковатини ҳам бойитади" сарлавҳали мақолаларнинг электрон шаклини ўқишингиз мумкин.