Шанба ва якшанба кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ, кундузи эса аста-секин кўтарилиб, 10–15 даража илиқни ташкил этади.

Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 м/с бўлади. 13 ноябрь куни жанубий ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

13 ноябрь куни Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади. Баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Пойтахтда 13 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 14–15 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 3–8 м/с бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 2–4 даража илиқни ташкил этади. Кундузи 13 ноябрь куни 7–9 даража, 14–15 ноябрь кунлари эса 13–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.