Бу бўйича Президентнинг “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–123-сон, 03.04.2026 й.)да белгиланган.
Маълумот учун: ПФ–5706-сон Фармон асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси (Академия) ташкил этилган.
Қарорга кўра, Академиянинг ягона таълим кампусида қуйидагилар ташкил этилади:
- Академия ҳузуридаги Қутқарувчилар тайёрлаш техникуми;
- Хорижий кадрларни тайёрлаш факультети.
Академияда 2 босқичли олий таълим тизимида юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни қуйидаги шаклларда йўлга қўйиш:
- ҳарбий таълим йўналишларида кундузги таълим шаклида давлат гранти, умумфуқаровий таълим йўналишларида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида бакалаврлар тайёрлаш;
- фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар учун ҳарбий ва умумфуқаровий мутахассисликларида тўлов-контракт, кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида магистрлар тайёрлаш.
- Академияда 2027/2028 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида “2+2” таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.