Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ва иқлим муаммоларига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, миллий экологик маърузаларни тайёрлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Ижрочи директор Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Яшил макон”, “Биомерос”, “Тоза ҳаво,” “Чиқиндисиз ҳудуд” ва “Экомаданият” каби миллий лойиҳаларни юқори баҳолади. Уларнинг экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги аҳамияти қайд этилди.
Ингер Андерсен, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг бугунги саммитда илгари сурилган ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича амалий шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.