Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Лойиҳа ҳудуд қиёфасини яхшилаш, экологик муҳитни бойитиш ҳамда аҳолига мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Ободонлаштириш ишларида мавжуд кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотга кўра, уларнинг барчаси ўз жойида сақланади. Айрим кичик дарахтлар эса мутахассислар назоратида бошқа мос ҳудудларга кўчирилади.
Лойиҳа амалга ошгач, сайилгоҳ туман аҳолиси ва меҳмонлари учун замонавий инфратузилмага эга дам олиш масканига айланиши кутилмоқда.