Олий мукофот - олтин медаль билан МИСИС Олмалиқ филиали талабаси Даниил Ермаков тақдирланди.
Унинг ғалабаси Ўзбекистон халқаро академик ҳамкорлиги ва ёшларни касбий тайёрлаш миллий тизими юқори чўққиларни забт этаётганлигининг ёрқин рамзига айланди. Ғолибга мукофотни филиал директори Фарҳод Умаров топширди.
Ўзбекистон ушбу кенг миқиёсдаги фан мусобақасида иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ягона хорижий давлат бўлганлиги ғалабага алоҳида тарихий аҳамият касб этади.
Бу ютуқ олимпиаданинг халқаро иштирок учун очиқлигини ва Ҳамдўстлик давлатларнинг таълим тизимларида тарбияланаётган истеъдодларнинг юқори даражасини кўрсатади.
“Д.Ермаковнинг ғалабаси интеллектуал мусобақалар ёшларни бирлаштириб, умумий касбий маконни шакллантиришига мисол бўла олади”, - дейди филиал директори Фарҳод Умаров.