Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2021 йилн 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.
Давлат раҳбарининг тегишли фармойишига кўра:
Ўткиржон Жумаев - беш йил муддатга Жиззах вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Ў. Жумаев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Луқмон Қодиров - беш йил муддатга Бухоро вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Л. Қодиров 1966 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.
Шуҳрат Камолов - беш йил муддатга Фарғона вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Ш. Камолов 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ҳамидулла Қудратов – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатга Навоий вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Ҳ. Қудратов 1959 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.
Абдуқаюм Маҳкамов – беш йил муддатга Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
А. Маҳкамов 1957 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.
Талъатжон Мелибоев – беш йил муддатга Андижон вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Т. Мелибоев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.
Баҳодир Полванов – беш йил муддатга Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Б. Полванов 1979 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган
Абдулқосим Рўзиқулов – беш йил муддатга Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
А. Рўзиқулов 1965 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.
Дилшод Тожибоев – беш йил муддатга Тошкент вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
Д. Тожибоев 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.
Олим Ҳайитов – беш йил муддатга Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
О.Хайитов 1969 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.
Аъзамжон Худойбердиев – беш йил муддатга Сирдарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
А. Худойбердиев 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.
Абдурасул Эранов – беш йил муддатга Наманган вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
А.Эранов 1961 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз: Қонунга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Ўзбекистондаги барча вилоятлар судларига раислар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан барча вилоятларга янги суд раислари тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Нодирбек Абдусатторов Total Chess турнирини 23-ўринда якунлади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдураззоқ Обрўев вафот этди
- Янги Ўзбекистон зиёлиларининг миссияси қандай?
- Технологик тараққиёт даврида ўзгараётган табиат қонуниятлари ва инсон масъулияти
- Жиззахда 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди
- Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизими мустаҳкамланади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади