Йилнинг дастлабки 7 ойида мамлакатимизга 7,7 миллион сайёҳ келган бўлса, фақат август ойининг ўзида 1,4 миллион сайёҳ ташриф буюрди.

Туристик ташрифларнинг энг юқори ўсиши Хитой (2,3 баробар), Малайзия (2 баробар), Япония (1,5 баробар), АҚШ (1,4 баробар) ва Россия (1,3 баробар) давлатларидан қайд этилди. Шунингдек, Германиядан ташрифлар 25 фоизга, Франция ва Буюк Британиядан 21 фоизга, Туркиядан эса 15 фоизга ошди.

Туристик хизматлар экспорти эса 4,6 миллиард АҚШ долларига етди — бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 53,5 фоизга кўп.