Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Анвар Ҳамроев 2020 йилдан буён Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

У меҳнат фаолияти давомида Бухоро тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори, Когон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати котибияти мудири лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Ҳайёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.