Хориждан импорт тартибида олиб келинган юк “Хавфни бошқариш” тизими орқали “сариқ” йўлакка йўналтирилган бўлсада, унинг рентген тасвири ҳамда юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ходимларда асосли шубҳа уйғотди.
Натижада ўтказилган божхона кўриги давомида юк ҳужжатларида қайд этилмаган 3 тоннадан ортиқ авто эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, декларацияланмаган товарларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.